17:57 / 27.05.2015
3592

Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари 1.8 млрд долларни ташкил этди

Қирғизистон Миллий банки раиси Тўлқунбек Абдиғуловнинг маълумот беришича, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари 1.8 млрд долларни ташкил этди.
“Захираларимиз 1.8 млрд долларни ташкил қилади. Бу йили 160 млн сотилди, охирги ой мобайнида 31 млн доллар сотиб олинди”, – унинг сўзларини келтиради Қирғизистон телеграф агентлиги.
Шунингдек, Абдиғулов Қозоғистон тангаси девальвациясини ёдга олиб, Қирғизистонда ҳам шундай ҳолат келиб чиқиши имконияти ҳақида фикр юритди.
“Иқтисодиётларимизда турлича вазиятлар ҳукм сурмоқда, – деди у. – Қозоғистонда валюта йўлкаси варианти қўлланса, биз эркин сузувчи валюта курсини танлаганмиз. Айирбош курси беқарор бўлган тақдирда Миллий банк интервенция уюштиради”.

Top