06:56 / 27.05.2015
2373

«Реал» Карло Анчелоттига 4 миллион евро товон пули тўлайди

"Реал” Карло Анчелотти билан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун унга 4 миллион евро товон пули тўлайди.

26 май куни мадридликлар италиялик мутахассиснинг истеъфоси ҳақида расман эълон қилишганди.

Анчелотти келаси йили ҳам клубда ишласа бир йил давомида 8 миллион евро маош олиши керак эди. Аммо шартнома бекор қилингани учун мазкур маблағнинг ярмини олади.

Top