11:30 / 27.05.2015
8553

Тошкент шаҳрида янги логистик марказ очилди

Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудида замонавий логистик марказ очилди. Бу марказ «GOLD DRIED FRUITS» компаниясининг маҳсулотларини қадоқлаш, саралаш ҳамда сақлаш ишлари учун мўлжалланган.

Янги логистик марказ омборлари замонавий совутиш тизимлари ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган. Бу марказ мева-сабзавотларини қиш ва баҳор фаслида сақлаш орқали экспорт қилишдан ташқари аҳолини шу маҳсулотлар билан таъминлашни кўзда тутади.

Ушбу марказ голланд компанияси Celtic Koeling BV билан ҳамкорликда барпо этилган.

Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рикардо Манара ушбу мажмуанинг Европа даражасидаги қулайликларга эга эканини ва хизмат кўрсатиш имкониятлари кенг доирадалигини эътироф этган. Унинг айтишича, бу мажмуа мева-сабзавот тақчиллиги кузатиладиган мавсумда Ўзбекистоннинг ички ва ташқи бозорга шу маҳсулотларни етарли миқдорда етказиб бериши таъминланади.

Суратлар: Жаҳон ахборот агентлиги

Top