17:26 / 28.05.2015
1557

Беларусда амнистия тўғрисидаги қонун имзоланди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Беларусь раҳбарининг расмий сайти хабар тарқатди.

Хабарномада ёзилишича, амнистия тўғрисидаги қонун доирасида 8.6 минг киши, шу жумладан, тергов изоляторида сақланаётган 2.2 минг киши озод қилинади.

Top