11:57 / 28.05.2015
6599

"ИШИД" террорчилари Ироқ армияси аскарларига қарши ялпи ҳужум уюштирди

"ИШИД" террорчиларининг ҳужуми оқибатида Ироқ армиясининг камида 80 нафар аскари ва халқ кўнгилли жангчилари ҳалок бўлди, ўнлаб аскарлар жароҳатланди.

Жангарилар томонидан уюштирилган бу ҳужумлар мамлакатнинг Анбар вилоятида жойлашган Ал-Фаллужа шаҳри яқинида содир этилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Террорчи-худкушлар бошқарган 9 та миналаштирилган машина назорат-ўтказиш пункти ва Ироқ қўшинлари ва кўнгилли жангчилар жойлашган қисмлар ҳудудларида портлатиб юборилди.

Ушбу терактлар Ироқ ҳукумати томонидан Анбар вилоятида ИШИД жангариларига қарши катта миқёсдаги ҳарбий операциянинг бошланиши эълон қилиниши билан деярли бир хил вақтда амалга оширилди.

Top