09:04 / 28.05.2015
5344

НАТО ҳужумларга тегишлича жавоб бера олишини айтди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянсга аъзо давлатларга ҳужум бўлган тақдирда тегишлича жавоб қайтаришга ваъда берди. Унинг сўзларини РИА Новости агентлиги келтиради.

“НАТО альянсга аъзо давлатларга ҳужум бўлган тақдирда тегишлича жавоб қайтаради”, – деди у Вашингтондаги чиқишида.

Шунингдек, Столтенберг коллектив хавфсизлик альянснинг олдида турган асосий вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, НАТО ҳарбий қўмитаси раиси Пётр Павел Россия Болтиқбўйи ва Киевни икки кунда босиб олиши мумкинлигини айтган эди.

Top