21:01 / 29.05.2015
2211

АҚШ Кубани террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

АҚШ Кубани террорчиликка раҳнамолик қилувчи мамлакатлар сирасидан чиқарди. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Давлат департаменти хабарига суянган ҳолда маълум қилди.
Таъкидланишича, Кубанинг ушбу рўйхатдан чиқарилиши АҚШ ва Куба ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилиши йўлидаги охирги тўсиқни олиб ташлади. Бу борада ўтказилган сўровномадан маълум бўлишича, америкаликларнинг 59 фоизи ушбу тўсиқнинг олиб ташланишига хайрихоҳлик билдирган.
АҚШ ва Куба ўртасидаги келишмовчилик 54 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Top