15:17 / 29.05.2015
3976

МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг Қозоғистондаги йиғилишида иқтисодий соҳада ҳаракат режаси қабул қилинди

29 май куни Қозоғистоннинг Бурубай шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида молиявий-иқтисодий соҳадаги долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган режа тасдиқланди. Шунингдек халқаро юк ташишда транспорт ҳавфсизлигини таъминлаш борасида стратегия имзоланган.

Ҳужжат ўз ичига МДҲ доирасида 2020 йилгача инновацион дастурни ҳамкорликда амалга оширишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, 2020 йилга қадар МДҲ давлатларининг минтақавий ва чегаравий ҳамкорилиги концепцияси кўриб чиқилмоқда. Бандлардан бирида 2025 йилга қадар ўрмон хўжалиги ва ўрмон саноати доирасидаги ҳамкорликни ўз ичига олган.

Шунингдек ҳужжатларда радиациявий, кимёвий ва биологик тизим устидан назорат ўрнатиш, МДҲ давлатларида бўлувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақида ягона ахборот макони доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Йиғилишда Қозоғистон бош вазири Карим Масимов, Арманистон бош вазири Овик Абраамян, Беларусь бош вазири Андрей Кобяков, Кирғизистон бош вазири Темир Сариев, Молдова бош вазири Кирилл Габурич, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Тожикистон бош вазири Кохир Расулзода иштирок этмоқда. Ўзбекистон, Озарбойжон ва Туркманистондан эса бош вазирларнинг ўринбосарлари қатнашмоқда. 

Йиғилишда жами 20та ҳужжат муҳокама этилади. Кейинги Ҳамдўстлик давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши шу йилнинг 30 октябрда Душанбеда бўлиб ўтади.

Top