23:40 / 29.05.2015
4427

Ҳусийчилар Яман пойтахти губернаторини ўлдиришди

Шиа исёнчилари Яманнинг пойтахти Сано губернатори Абдулғани Жамилни ушлаш пайтида ўлдиришди, деб хабар бермоқда The Daily Star нашри.

Ҳусийчилар Жамилнинг таслим бўлишини талаб қилишган, у рад жавобини бергач, отишма бошлаган.

Оқибатда Сано губернатори ва унинг қариндоши губернатор тарафдорлари ва исёнчилар орасидаги қуролли тўқнашувлар пайтида олган жароҳатлардан ҳалок бўлишди.

Top