16:28 / 30.05.2015
5403

89 нафар европалик сиёсатчига Россияга кириш тақиқлаб қўйилди

Россия Европа Иттифоқига қарши янги жавоб санкциялари киритмоқда. 89 нафар Европа сиёсатчисига Россия ҳудудига кириш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle телерадиокомпанияси Нидерландия бош вазири Марк Руттен берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда ушбу “номақбул” шахслар рўйхатини чоп этган. “Қора рўйхат”га Европа Иттифоқи давлатларининг собиқ бош вазирлари, ташқи ишлар вазирлари, евродепутатлар ва разведка ходимлари киритилган. Руттеннинг айтишича, Россия ушбу рўйхатни Европа Иттифоқи давлатлари элчихоналарига юборган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги чоп этилган рўйхатнинг ҳақиқийлигини тасдиқламаган.
Ўтган ҳафтада Москвага Германия парламенти депутати Карл-Георг Вельман киритилмаган. Депутат Москвага келгачгина, унга 2019 йилгача Россияга кириш тақиқланганидан хабар топган. Шунингдек, Германия номидан Европарламентда аъзолик қилувчи Ребекка Хармс ва Конрад Аденауэр жамғармаси ходими Томас Шнайдер ҳам Россияга киритилмаган. Улар ҳам бундан Москвага келгач хабар топишган.

Top