15:18 / 30.05.2015
2340

Давид Вилья “Барселона” требл кутаётганини айтди

“Барселона” жамоасининг собиқ ҳужумчиси, бугунги кунда “Нью-Йорк Сити” таркибида тўп сураётган Давид Вилья Каталония жамоаси 2014/2015 мавсум якунларига кўра учта йирик ғалабани қўлга киритишига ишонч билдирди.

“Мен “Барселона”га шунчаки ғалаба тилаб қолмайман, балки у учта турнирда ғалаба қозонишига ишонаман, – деди футболчи. – Бу жамоага бас келиш жуда қийин, негаки унда ниҳоятда кучли спортчилар тўп суради”.

Top