14:50 / 30.05.2015
2241

Интернет орқали гиёҳванд моддалар сотган шахс бир умрга қамалди

Silk Road интернет дўконининг яратувчиси Росс Ульбрихт 29 май куни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Якуний ҳукм иккита умрбод муддат ҳамда 20 ва 15 йилдан иккита қамоқ жазосини ўз ичига олди. Ульбрихт гиёҳванд моддалар сотиш, пулларни ювиш ва хакерликда айбланди.
Суд чоғида айбланувчи сайтни яратганини тан олди, аммо бошқа пунктлар бўйича айбловларни рад қилди.

Silk Road 2011 йили яратилиб, 2013 октябрида ёпилди. Сайт эгаси ўша кунларда қўлга олинди. Сайтга 1 млн киши аъзо бўлиб улгурди. У ерда махсус биткоин номли валюта амал қилар эди. Унинг воситасида сайт орқали жами 200 млн долларлик наркотик сотилган.
Амалда, терговчиларнинг исботлашича, сайт онлайн қора бозор вазифасини бажарган. У ерда аноним тарзда ноқонуний моддалар, қуроллар ва ҳ.к. сотиб олиш, жиноий шартномалар тузиш мумкин бўлган.

Top