10:43 / 30.05.2015
2415

Саакашвилига Украина фуқаролиги берилди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина фуқаролигини олди. Бу ҳақда Олий рада депутатлари маълум қилишган.

"Михаил Саакашвили энди расман Украина фуқароси ҳисобланади", деб ёзади "Пётр Порошенко блоки" партияси вакили бўлган Олий рада депутати Мустафа Найем фейсбукдаги саҳифасида.

"Грузиянинг собиқ раҳбари Саакашвили 29 май куни Украина фуқаролигини олишга муваффақ бўлди. Мухо, биз янги Батумини яратишингни истаймиз", деб ёзади твиттерда худди шу партия вакили бўлган яна бир депутат Сергей Лешенко.

Бироз олдинроқ, Саакашвили Одесса вилоятига губернатор этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Top