15:27 / 31.05.2015
8361

2017 йили Ўзбекистон Орол денгизида углеводородлар қазиб олишни бошлайди

2017 йили Ўзбекистон Орол акваториясининг ўзига қарашли қисмида углеводород манбалари разведкасини бошлайди. Бу президент қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йилларда структур ўзгаришлар, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган.
Лойиҳанинг тахминий қиймати 300 млн долларга баҳоланмоқда. У 2017-2031 йилларда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, Россиянинг ЛУКОйл ва Хитойнинг CNPC компанияларидан иборат халқаро консорциум томонидан амалга оширилади.
Маълумот учун, 2011 йили очилган Ғарбий Орол конидаги табиий газ захиралари 11 млрд кубометрга тенг деб баҳоланган. Аниқланган яна 6 кондан 4таси бурғулашга тайёрланган.

Top