10:19 / 31.05.2015
3961

Жо Байденнинг ўғли мия саратонидан ўлди

АҚШ президенти ўринбосари Жо Байденнинг ўғли, Делавер штатининг собиқ бош прокурори Бо Байден мия саратонидан вафот этди. Оқ уй матбуот хизмати бунинг юзасидан ўз сайтида таъзиянома эълон қилди.
46 ёшли Бо Байден шу ойнинг бошида шифохонага ётқизилган эди. Унинг оиласига президент Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель таъзия билдиришди.
Бо Байден Косовода ишлаган, шунингдек, Ироқ уруши фахрийси бўлган. Бугунги кунда у инвестицион фирмада ишлаб келаётган эди.

Top