10:44 / 31.05.2015
11283

Озарбайжон президентининг қизи миллиардер эри билан ажрашди

Озарбайжон президентининг қизи Лайло Алиева Crocus Group компанияси президенти ўринбосари ва хонанда, миллиардер Эмин Ағаларов билан ажрашди. Бу ҳақда у Инстаграммдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
“Кўпчилик биладики, Эмин билан никоҳимиз кўп йиллардан буён қуруқ расмиятчилик бўлиб қолган эди. Биз кўпдан бери алоҳида, бошқа шаҳарларда яшаймиз. Расмий равишда ажрашиш пайти келган экан, биз буни амалга оширдик”, – дейилади Алиева қолдирган хабарномада.
Лайло Алиева ўз юртида таниқли жамоат ва сиёсат арбоби ҳисобланади.

Top