10:35 / 01.06.2015
2254

Обама Байденлар оиласини йўқлаб, таъзия билдирди

АҚШ президенти Барак Обама Жо Байден оиласини йўқлаб, унинг ўғли Бонинг вафоти юзасидан ўз таъзиясини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Аниқлаштирилишича, Обама президент ўринбосарининг расмий қароргоҳи бўлмиш АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Обсерваториясига рафиқаси Мишель билан биргаликда келган.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти ўринбосарининг ўғли, 46 ёшли Бо Байден бош мия саратонидан вафот этди.

Top