18:27 / 01.06.2015
3545

Псаки ҳақидаги мультфильм муаллифи Саакашвилига бағишлаб анимацион ролик яратди

Snowman тахаллуси билан машҳур мультипликатор, Жейн Псаки ҳақида анимацион ролик яратган ижодкор Михаил Саакашвилининг Одесса губернаторлигига тайинланишига бағишланган янги анимацион лавҳа яратди.
Ушба ролик интернетга жойлаштирилди.
РИА Новости агентлигининг эслатиб ўтишича, Волгоград вилоятида истиқомат қилувчи, исми номаълумлигича қолаётган мультипликатор хорижий сиёсат арбоблари ҳақида яратадиган ҳажвий анимациялари билан интернетда шуҳрат қозонган. Навбатдаги лавҳада у Саакашвили номидан Украинанинг сиёсий элитасини, хусусан, президентини танқид остига олади.

Top