08:00 / 02.06.2015
4704

Боливиялик полициячилар мамлакат президенти Эво Моралеснинг автомобилига ўқ узишди

Боливиялик полициячилар мамлакат президенти Эво Моралеснинг автомобилига йўлда юз берган можаро туфайли ўқ узишди. Машинада фақатгина ҳайдовчи бўлган.

У мамлакат президентини Боливиянинг расмий пойтахти Сукрега етказиши бўлган самолёт учувчисини олиб келиш учун кетаётган бўлган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Карлос Ромеро хабар берди.

Унинг айтишича, ушбу воқеа юзасидан тўрт киши ушланган, улар суиқасд қилиш айблови юзасидан кўрсатмалар бермоқда.

Кўнгилсиз воқеа Кочабамба шаҳрида 1 июнь куни тонгида рўй берган. Президент маъмурияти автомобили фуқаролик кийимида бўлган икки нафар полициячи ва яна икки нафар оддий фуқаро ўтирган машинанинг йўлини кесиб олдинга ўтиб кетган. Бу ҳолатдан аччиғи чиққан ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари машинани тўхтатиб, илдамлаб кетаётган президент машинаси кетидан икки марта ўқ узишган. Бахтли тасодиф ҳайдовчига ҳеч нарса қилмаган. Полициячилар ҳуқуқ-тартибот муассасаларидан ҳайдалишлари мумкинлиги айтилмоқда.

Top