06:51 / 02.06.2015
1819

Intel Altera компаниясини 16,7 млрд долларга сотиб олмоқда

Intel компанияси процессор ва чиплар ишлаб чиқарувчи Altera компаниясини 16,7 млрд долларга сотиб олмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Altera компанияси Intel учун жозибадор актив ҳисобланади, чунки ушбу компания смартфонлар, планшетлар ва автомобиллар учун процессор ва чиплар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Altera акциядорлари ҳар бир акция учун 54 доллардан олишади, бу ўтган жума кунидаги савдолар ёпилиши пайтидаги 48,85 доллар нархдан 11 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда.

Altera компанияси Intel нинг бўлинмасига айланади, компания директорлари кенгаши битимни маъқуллади. Энди битимни Altera акциядорлари маъқуллашлари керак бўлади.

Битимни 6-9 ой ичида ёпиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Intel компанияси Altera ни 15 млрд долларга сотиб олишга яқин тургани маълум қилинганди.

Top