07:22 / 02.06.2015
7692

"ИШИД" жангарилари ироқликлар билан жангларда 2300та Hummer машиналарини тортиб олишган

Ироқ армияси Мосулда "ИШИД" жангарилари билан бўлиб ўтган жангларда шаҳарни ташлаб чиқиш вақтида у ерда 2 минг 300 дона зирҳли Hummer машиналарини қолдириб кетишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Хейдар ал-Абади маълум қилган.

“Мосулни ташлаб чиқишда йўқотилган қурол ва ҳарбий техникалар сезиларли йўқотиш бўлди. Шаҳарда Hummer русумидаги зирҳли машиналардан 2300таси қолиб кетди”, - дея чиқиш қилади у Al Arabiya телеканалида.

Бундай ҳарбий техникалар террорчилар кучига куч қўшиши айтилмоқда.

Бош вазирнинг айтишича, ушбу русумдаги машиналардан яна 1000 таси АҚШ томонидан Ироққа етказилишига келишилган бўлиб, бу борадаги шартнома учун Ироқ томонидан 580 млн доллар маблағ ажратилган. Ҳозиргача шартнома бўйича машиналар келтирилмаган.

Top