18:42 / 02.06.2015
5765

Ўзбекистонда мобил алоқадан фойдаланувчилар сони 20 млндан ошди

Халқаро электр алоқа иттифоқининг маълумотларига қараганда, 2015 йили мобил алоқадан фойдаланувчилар сони 7 млрд дан ошиб кетган. 2000 йилда уларнинг сони 1 млрд га тенг эканлиги айтилган эди.
Ўз навбатида, интернетдан фойдаланувчилар сони 3.2 млрд кишига етгани айтилди.

Ўзбекистон алоқа оператори абонентлари сони 2014 йил охирига кўра 19 млн деб маълум қилинган эди. 2015 йилнинг I чорагида бу сон бироз кўпайган. 

Ўзбекистонда Beeline алоқа операторидан фойдаланувчилар 10.356.000 нафарни ташкил қилган бўлса, UCell фойдаланувчилари 8.574.000 ҳамда UMS абонентлари 423 минг нафарни ташкил этган. 

Шунингдек, CDMA алоқа операторлари Uzmobile ҳамда Perfectum 2014 йил якунига кўра 500 мингдан ошиқ абонентга хизмат кўрсатган. 

Манба: mobinfo.uz

Top