16:46 / 02.06.2015
3426

Тошкент марказида BMW машинасини ўғирламоқчи бўлган олибқочар жиноят устида қўлга тушди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро М. Виктор тунги соат учларда Шаҳриобод кўчасида қаровсиз қолдирилган фуқаро Т. Мунавварга тегишли BMW автомашинасини олиб қочиб кетишга ҳаракат қилаётган пайтда милиция томонидан қўлга олинди.
“Постда” нашрининг хабар беришича, у машинани энди олиб қочишга ҳозирланаёганда ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда унинг қилмишига тергов жараёнида ойдинлик киритилмоқда.

Top