14:33 / 02.06.2015
5168

Тошкентда навбатдаги “ўқишга киритувчи” қўлга олинди

Тошкентда олий ўқув юртига ўқишга киритиш баҳонасида одамлардан пул ундириб юрган навбатдаги қаллоб қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Маълум қилишича, фуқаро Жаббор Жиянов 2013 йили ўз “фаолият”ини бошлаган. Унинг дўсти Ихтиёр воситачилик қилиб, Вали исмли курсдошидан ўқишга кириш учун 3 минг доллар олиб берган. Жиянов бу пулларни олиб, икки ойга йўқолиб кетган. Шубҳалана бошлаган Вали пулларни қайтаришни талаб қилган. Жиянов фақат ярмини қайтара олган.
Шунда Вали Яшнобод туман ИИБга мурожаат қилди. Ҳуқуқбузар тезда қўлга олиниб, жазога тортилди.

Top