12:59 / 03.06.2015
1711

3 июнь куни Латвия парламенти мамлакат президентини сайлайди

Латвия сейми (парламент) бугун мамлакат президентини сайлайди. Ушбу лавозимга ҳозирда 4 нафар номзод мавжуд бўлиб, улардан 2 нафари коалицион партия ва қолган 2 нафари мухолифат партиялар вакиллари ҳисобланишади.

Аввалроқ хукмрон коалиция партиялари президентлик учун бир номзодни илгари суришини маълум қилган эди. “Яшиллар” иттифоқи ва меҳнаткашлар мудофаа вазири Раймондс Вейонис номзодини илгари сурган бўлиб, ушбу ташаббусни “Бирлик” иттифоқи ҳам қўллаб-қувватлаган.

“Барчаси Латвия учун!” миллий бирлиги давлат раҳбари лавозимига Европа ҳамжамияти суди судьяси Эгилс Левитс номзодини кўрсатган.

Мухолифатдаги социал-демократик партия бўлмиш “Келишув” партиясидан депутат Сергей Долгополов номзоди қўллаб-қувватланган.

Яна бир мухолифат партияси Латвия ҳудудлари бирлиги ўз етакчиси сейм депутати Мартиньш Бондарс номзодини президентлик учун илгари сурмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, сайловда асосан икки номзод Вейонис ва Левитс ўртасида кураш боради.

Top