11:15 / 03.06.2015
2917

Интернет, SMS, GPRS, смарт ва мобил телефонлар учун "E-MARKET" дастури ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходими Мирзаев Сайдиазиз Саидкаримович томонидан интернет, SMS, GPRS, смарт ва мобил телефонлар учун "E-MARKET" дастури ишлаб чиқилди

У аҳолига қўшимча хизматлар кўрсатиш мақсадида реал вақт режимида ҳар хил турдаги товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти билан электрон тижорат ишларини олиб бориш учун мўлжалланган. 

"E-MARKET"дан ахборот технологиялари, телекоммуникациялар соҳасида фойдаланилади. Дастур SMS-хабар жўнатиб, интернет тармоғи, SMS, GPRS, смарт ва мобил телефонлар орқали ҳар хил турдаги товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Муаллифга мазкур дастур учун № DGU 03030 рақамли гувоҳнома берилди.

Top