06:41 / 03.06.2015
2018

Интерпол ФИФАнинг икки нафар собиқ ходимини қидирувга берди

Интерпол ФИФАнинг икки нафар собиқ ходимига қидирув эълон қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Хабар берилишича, ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жек Уорнер ва Жанубий Америка футбол конфедерациясининг собиқ раҳбари Николас Леос қидирувга берилган.

Аввалроқ ўз лавозимини тарк этишини эълон қилган Йозеф Блаттер навбатдан ташқари сайловларгача ташкилотнинг раҳбари сифатида ўз лавозимида қолишини маълум қилганди.

Top