19:53 / 03.06.2015
3703

Лукаш Подольски «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди» кўрсатувида 125 минг евро ютиб олди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Германия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лукаш Подольски «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди» шоусининг Германиядаги дастурида иштирок этди. 

Sport нашри хабарига кўра, 2014 йилги жаҳон чемпионати ғолиби 14-саволгача етиб бориб, 125 минг евро эгасига айланди

Қайд этиш жоиз, Подольски билан бирга Германия терма жамоаси ошпази Хольгер Стромберг ҳам ўйинда иштирок этган.

Top