15:11 / 03.06.2015
2178

Ўзбекистонда аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш борасида фаол ишлар борилаётгани айтилди

Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “Жаҳон” ахборот агентлигининг келтиришича, 2000 йили имзоланган Минг йиллик Декларацияси доирасида республикада бу борадаги муайян ишлар олиб борилмоқда.
Материалда айтилишича, аёллар Олий Мажлис Сенатида 17 фоиз, Қонунчилик Палатасида 16 фоиз депутатлик ўринларига эга.
Бундан ташқари, охирги йилларда аёлларнинг ижро ҳокимияти органларидаги иштироки 5 баробарга ўсиб, 3.4 фоиздан 16 фоизга чиқди.

Top