22:18 / 03.06.2015
2631

ШҲТ давлатлари Теҳроннинг ташкилотдаги мавқеини оширишни сўрашмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари Теҳрон ядровий муаммони ҳал қилганини ҳисобга олиб унинг ташкилотдаги мавқеини оширишни сўрашмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бундай баёнот билан ШҲТ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чиқди.

“Биз 2005 йилдан бери ШҲТ фаолиятида кузатувчи давлат сифатида фаол иштирок этиб келаётган Эроннинг аризасини кўриб чиқдик. Биз ҳаммамиз Эрон ядровий муаммони ҳал қилганини ҳисобга олиб, унинг ташкилотдаги мавқеини ошириш фикрини билдирдик”, деб айтди Лавров.

Top