17:31 / 03.06.2015
3818

Тошкентда Мукаррама Турғунбоевага бағишланган кўргазма очилди

Ўзбекистон давлат санъат музейида Халқ артисти Мукаррама Турғунбоевага бағишланган кўргазма очилди. 31 май куни таниқли санъаткорнинг таваллудига 102 йил тўлди.
Кўргазмадан санъаткорнинг суратлари, шахсий буюмлари, либослари ўрин олган. Бундан ташқари, кўргазма иштирокчилари учун махсус экранлардан ҳужжатли фильмлар ва концертдаги чиқишлардан парчалар намойиш этиб борилади.
Ўзбек раққосаси, балетмейстер ва педагогик Мукаррама Турғунбоева Фарғонада туғилди. Педагогик таълим муассасасини тугатгач, у Самарқанд давлат мусиқа театрида ишлай бошлади. 1947 йилдан бошлаб эса Тошкент хореография ўқув юртида дарс бера бошлади. Ўн йил ўтгач, Турғунбоева “Баҳор” рақс ансамблига асос солди.

Top