11:16 / 04.06.2015
1657

Фижи термаси 2015 йилги ЖЧ U-20 турнирининг гуруҳ босқичида Гондурасни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳи вакиллари Фижи ва Гондурас ўртасида учрашувда кўпчилик томонидан аутсайдер деб қаралаётган ва биринчи турда Германиядан йирик ҳисобда мағлуб бўлган Фижи ёшлари биринчи турда Ўзбекистонни мағлуб этган Гондурас ёшларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фижиликлар биринчи бўлимда иккита тўп киритишган бўлса, иккинчи бўлимда Гондурас футболчиси ўз даврзасини ишғол қилиб, рақибларига ёрдам бериб юборди.

Ушбу гуруҳда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги иккинчи учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

ЖЧ U20. "D" гуруҳи.
2-тур
Гондурас - Фижи 3:0 (2:0)
Голлар: Веревоу (14), Вака (19), Алварес (45-автогол.)

Top