10:14 / 04.06.2015
2512

Жала оқибатида Никарагуа президентининг уйи сув остида қолди

Никарагуада кучли жала оқибатида сув остига қолган 2 минг иншоот ичида президент Даниэль Ортеганинг уйи ҳам бор, деб хабар беради мамлакат ҳукумати расмийлари.

“Кеча уйимизда сув тўпиғимизгача чиқди, лекин бизга ҳеч ким ишонмаяпти”, – деди ҳукумат вакили, президентнинг рафиқаси Росарио Мурильо.

Унинг сўзларига қараганда, президент уйидаги сувни челаклаб олиб чиқишга тўғри келмоқда, бу ишда ҳарбийлар ва полициячилар ёрдам бермоқда.

Никарагуадаги кучли ёмғир оқибатида 10 минг кишининг мулкига зарар етказилган, 9 шифохона сув остида қолиб, мижозларни эвакуация қилишга тўғри келган. Икки соат ичида мамлакатнинг ойлик ёғингарчилик меъёрига тенг ёмғир ёққан.

Top