13:42 / 04.06.2015
2447

Назарбоев қишлоқ хўжалиги вазирлигини танқид қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини танқид остига олди. Бу ҳақда Zakon.kz ресурси хабар бермоқда.
“Қишлоқ хўжалигининг тараққиёти мамлакатимиз даромадининг асосий қисмини олиб келади. Биз киритаётган тўғридан-тўғри субсидиялар ва уларнинг натижаси бир-бирига мос бўлмаяпти. 150 млрд танга субсидиялар берилган, аммо аграр комплексдан келаётган солиқ тушумлари 27 фоизни ташкил қилмоқда. Бундай бизнес ҳеч кимга керак эмас. Ҳали қиладиган ишимиз кўп, жаҳон тажрибасини ўрганишимиз керак, захираларимиз бор”, – деди у хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашув чоғида.

Top