18:57 / 04.06.2015
7634

Саудия Арабистони қироли Каъбатуллоҳни тозалаш ишларида иштирок этди

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Каъбада ўтказилган тозалаш ишларида иштирок этди ва ибодатхона деворларини ювди. Бу ҳақда Ал-Арабия телеканали маълум қилган.

Ҳар йили Рамазон ойи кириши арафасида ўтказиладиган бу маросимда қиролдан ташқари валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Наиф, Макка шаҳри губернатори Холид Ал Фейсал ва бошқа юқори мартабали кишилар ҳам ҳозир бўлишган.

Маросим вақтида Салмон ибн Абдулазиз Каъба ичида ибодат қилган. У шунингдек, Ал-Ҳарам масжидини кенгайтириш зарурлиги ҳақида гапириб ўтган.

 

Top