18:29 / 04.06.2015
2585

Саудия Арабистонида масжид портлатишда айбланаётган шахслар учун пул мукофотлари эълон қилинди

Саудия Арабистони расмийлари полиция патрулига ҳужум қилишда ва иккита масжидда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишда гумон қилинаётган 16 нафар шахс учун пул мукофотлари эълон қилди. Бу ҳақда Gulfnews.com ресурси хабар қилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги вакили Мансур ат-Туркийнинг таъкидлаб ўтишича, бу шахслар ҳақида ахборот тақдим этганларга 1 млн риёл мукофот берилади. Агарда тахминий гувоҳ бирдан ортиқ жиноятчини қўлга олишга ёрдам берса, 5 млн риёл, қўпорувчилик ҳаракатининг олдини олишга кўмаклашган тақдирда эса 7 млн риёл мукофот олади.
Бундан ташқари, ат-Туркий гумондорлар билан алоқада бўлган, уларга ёрдам берган ҳар қандай одамлар жиноий жавобгарликка тортилишини айтиб ўтди.

Top