12:29 / 04.06.2015
5040

Тошкентда Юлдуз Усмонованинг янги клипи суратга олинди

2 июнь куни Тошкентдаги мактаблардан бирида хонанда Юлдуз Усмонованинг “Ота фарёди” номли қўшиғи учун видеоклип суратга олиш жараёнлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда хонанданинг расмий сайти орқали маълум қилинди.

Айтилишича, видеоклип сюжети бир неча йил муқаддам бўлиб ўтган реал воқеага асосланади. Бир бола, мактабдан қайтаётиб, носоз кўприк устида содир бўлган бахтсиз ҳодиса қурбони бўлади. Фожиадан бехабар ота фарзандини бошқа томонда кутиб туради.

Клип “9999” студияси томонидан суратга олинмоқда.

Top