10:16 / 04.06.2015
1903

Хитойдаги саёҳат кемаси чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди

ХХРнинг Хубэй вилоятидаги Янцзи дарёсида ғарқ бўлган “Шарқ юлдузи” саёҳат кемаси қурбонлари сони 65 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий CCTV канали орқали хабар берилди.

Илгарироқ ҳалок бўлганлар сони 26 кишини ташкил қилгани айтилган эди. Ундан кейин сув остидан яна 39 кишининг танаси топилган.

Кенг миқёсли қутқарув операцияси давом этмоқда, кемада бўлганларнинг асосий қисми дом-дараксиз кетган деб ҳисобланмоқда.

ХХР транспорт вазирлигининг маълумотларига қараганда, кема бортида 456 киши бўлиб, улардан 405 нафари йўловчилар, 46 нафари экипаж аъзолари ва 5 нафари туристик агентликлар вакиллари бўлди.

Top