06:53 / 05.06.2015
1482

“Реал” Верратти учун “ПСЖ”га 50 млн евро бермоқчи

Мадриднинг “Реал” футбол клуби Парижнинг “ПСЖ” клубининг италиялик яримҳимоячиси Марко Верратти билан шартнома шартлари ҳақида келишиб олди, деб хабар бермоқда Sky Sport Italia журналисти Жанлуки Ди Марцио.

Италиялик хавбек Мадрид клубида йилига 7 млн евро маош олади.

“Реал” Веррарти учун 50 млн евро беришни мўлжалламоқда, бироқ парижликлар ўйинчининг трансфери учун кўпроқ пул сўрашлари мумкин.

Аввалроқ Верратти “Реал”нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг трансфер нишонига айлангани маълум қилинганди.

Top