12:01 / 05.06.2015
2484

АҚШ сенатида Украинага 60 млн долларлик қурол етказиб бериш таклиф қилинди

АҚШ сенатори Роб Портман Конгресснинг юқори палатасига 2016 йилги ҳарбий бюджетга ўзгартишлар киритиб, Украинага 60 млн долларлик ҳарбий қурол-яроғ етказиб таклифини киритди. Бу ҳақда сенаторнинг шахсий сайти орқали хабар қилинди.
Таъкидланишича, ўзгартиш доирасида Украинага артиллерияга қарши радарлар, мудофаа қуроллари, дронлар ва ҳимояланган алоқа тармоқлари етказиб берилиши мумкин.
Бундан ташқари, разведка маълумотлари етказиб туриш, бепул ҳарбий машғулотлар ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Top