16:50 / 05.06.2015
2105

Ўзбекистон U16 Осиё чемпионати саралаши қуръасида «А» гуруҳидан жой олди

5 июнь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2016 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "А" гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳдан Ўзбекистон U-16 терма жамоасига Яман, Фаластин ҳамда Мальдив қаршилик қилади.

Гуруҳ ўйинлари Фаластинда, 12 – 20 сентябрm кунлари бўлиб ўтади.  

Демак, қуръа натижалари қуйидагича:

“Ғарб” минтақаси
А гуруҳи: Ўзбекистон, Яман, Фаластин (мезбон), Малдив
B гуруҳи: Непал, Уммон, Қирғизистон (мезбон), Иордания
C гуруҳи: Қатар (мезбон), Тожикистон, Ироқ, Туркманистон
D гуруҳи: Саудия Арабистони, БАА, Покистон, Бангладеш (мезбон)
E гуруҳи: Эрон (мезбон), Баҳрайн, Ҳиндистон, Ливан
F гуруҳи: Сурия, Кувайт (мезбон), Афғонистон, Шри Ланка

“Шарқ” минтақаси
G гуруҳи: Малайзия, Лаос, Филиппин, Шимолий Марина ороллари, Шарқий Тимор
H гуруҳи: КХДР, Таиланд, Сингапур, Камбожа
I гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Тайпей, Макао
J гуруҳи: Австралия, Вьетнам, Мьянмар, Гуам
K гуруҳи: Япония, Гонгконг, Бруней, Мўғулистон

Top