15:11 / 05.06.2015
5732

Ўзбекистонда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти ташкил этилди

2015 йил мартидан Ўзбекистонда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда институт директори Сайёра Хўжаева халқаро давра суҳбати чоғида маълум қилди.

4 июнь куни Тошкентда ўтказилган давра суҳбати “Ўзбекистонда парламент демократиясини ривожлантириш: миллий тажриба ва халқаро амалиёт” деб номланади. Тадбир ташкилотчилари – Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, инсон ҳуқуқлари бўйича республика миллий маркази ва Фридрих Эберт жамғармаси.
Тадбир доирасида институтнинг тақдимоти ўтказилди. Таъкидланишича, унинг асосий мақсади давлат ҳокимиятида демократик принципларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маданиятини тарғиб қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида демократик принципларга таянилишига кўмаклашишдир.

Сайёра Хўжаеванинг “Жаҳон” ахборот агентлигига берган маълумотларига қараганда, айни пайтда жойларда институтнинг тўрт филиали ташкил қилинган.
Тадбир якунларига кўра парламент назорати самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.a

Top