17:46 / 05.06.2015
2661

Порошенко россиялик жисмоний ва юридик шахслар учун киритилган санкциялар рўйхатини тайёрлади

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳукуматига россиялик жисмоний ва юридик шахслар учун киритилган санкциялар рўйхатини тақдим этди. «РИА Новости» нашри берган маълумотларга кўра, тез орада бу санкциялар кучга киради.

«Мен томонимдан берилган бу кўрсатма тез орада кучга киритилади ва Хавфсизлик Кенгашига Россияга нисбатан ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чеклов чоралари учун тақдим қилинади. Бу ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга нисбатан амалда бўлади», дея гапириб ўтди Украина президенти Парламентда ташкил этилган матбуот анжуманида.

Top