16:34 / 05.06.2015
2816

Россия ҳукумати Қирғизистон билан миграция режимини енгиллаштирмоқчи

Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси мамлакат Президентига Қирғизистон билан миграция режимига енгилликлар киритиш тўғрисидаги шартнома имзоланиши бўйича таклиф киритди. Бу ҳақда Қарор ҳукумат расмий сайтида эълон қилинган.

«Келишув лойиҳасига кўра, иккала мамлакат фуқароларининг миграция даврида ваколатли органларда мажбурий рўйхатдан ўтиш муддатини 30 кун ичида амалга ошириш имкониятини беради», дейилади ҳужжатда.

Бу муддат фуқаронинг бир давлатдан бошқа давлатга келганини билдирувчи чегара хизматчилари томонидан қўйилган муҳр кунидан бошлаб ҳисобга олинади. Агар бу муддат 30 кундан ошадиган бўлса, фуқаро ваколатли органлар орқали мажбурий рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Мазкур ҳужжат Россия ҳукуматининг 2015 йил 28 майдаги йиғилиши пайтида кўриб чиқилган ва маъқулланганди.

Top