10:54 / 05.06.2015
2854

Тошкентда марихуана билан қўлга тушиб, қочиб кетган шахс уч ойдан сўнг қўлга олинди

“Эркин” йўл-патруль хизмати масканида олдидан марихуана чиқиб, ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қочиб кетган Шариф Мансуров орадан уч ой ўтиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, 1986 йили туғилган Мансуров Captiva машинасида йўловчи сифатида кетаётган пайтда шубҳа уйғотганлиги боис текшириб кўрилган. Унинг ёнидан гугурт қутисига солинган марихуана моддаси топилган. Аммо Мансуров воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Шундан сўнг у ўз фаолиятини давом эттирган. У Тўйтепа шаҳридаги ташландиқ истироҳат боғида шериклари Б. Насриддинов ва А. Тўраевдан икки дона гугурт қутисидаги марихуана моддасини 200 минг сўмга сотиб олган. Сўнг уни дозаларга бўлиб, пуллай бошлаган. Жумладан, таниши З. Ҳаитовга битта ўрамни 40 минг сўмга сотган.

У молини бошқа шахсларга ўтказаётган пайтда воқеа устида қўлга тушган.

Top