16:56 / 05.06.2015
3021

Тошкентда йилнинг энг яхши суғурта компанияси аниқланди

Жорий йилнинг 5-7 июнь кунлари пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган VIII Тошкент суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича халқаро форум доирасида суғурта соҳасидаги “Олтин соябон” жамоатчилик мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси “Йилнинг энг яхши суғурта компанияси” мукофотига лойиқ деб топилди.

Таъкидлаш керакки, “Олтин соябон” жамоатчилик мукофоти ҳар йили суғурта соҳасида фаолият юритаётган энг яхши компаниялар ва мутахассисларга топширилади ва суғурта соҳасини янада ривожлантиришни рағбатлантиради.

Мукофот суғурталашни оммалаштириш ҳамда жамоатчиликнинг суғурта соҳасига оид ижобий фикрини шакллантириш, шу орқали мамлакатда суғурта маданиятини оширишга хизмат қилади. Мукофот лауриятлари суғурта соҳасининг етакчи мутахассислари бўлган экспертлар ҳайъати томонидан ишлаб чиқилган мезонлар асосида аниқланади.

Экспертларнинг қайд этишларича, бу йилги мукофотда профессионал, ўз ишининг усталари, юқори нуфузи, кўрсатаётган хизматларининг сифати ва обрўси суғурта бозорини самарали ривожлантиришга кўмаклашаётган номзодлар иштирок этган.

Top