16:49 / 06.06.2015
3410

Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

5 июнь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Тожикистон ички ишлар вазири Раҳимзода Рамазон Ҳамро раислик қилди.

Йиғилишда терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда ШҲТ Бош котиби Д.Мезенцев, Қозоғистон Ички ишлар вазири Н.Касимов, Қирғизистон ички ишлар вазири М.Тургунбаев, Россия Федерацияси Ички ишлар вазири В.Колокольцев, Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Го Шенкунь, Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Қурбонов ҳамда Эрон Ички ишлар вазири Абдулризо Рахмони Фазли, Афғонистон ички ишлар вазири Нурулҳақ Улуми, Туркия Ички ишлар вазири ўринбосари Намик Демир иштирок этди.

Шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон йиғилиш иштирокчилари билан учрашув ўтказди.

 
Top