12:20 / 06.06.2015
1972

Фарғона вилоятида 159 нафар уруш фахрийсига телевизор совға қилинган

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинган жорий йилда эл-юрт манфаати учун меҳнат қилган нуронийларнинг турмушини янада фаровон этиш амаллари янада кенгайди. Фарғона вилоятида ҳам “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Фарғона вилоятида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 467 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ҳамда пул мукофотлари топширилган. 159 нафар уруш фахрийси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган телевизорлар билан бепул таъминланган.

97 маҳалла фуқаролар йиғинида оталар чойхонаси, шахмат-шашка клуби ташкил этилди. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида кекса ёшдаги 206 меҳнат фахрийсининг Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Андижон, Қўқон шаҳарларига саёҳати уюштирилди. Шу кунларда жойларда “Аср билан юзма-юз”, “Кексалар дуосини олайлик” каби акциялар ўтказилмоқда.

"Ҳамкор ташкилотлар билан бирга тумандаги 18 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига 1 миллион 100 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Ижтимоий ҳимоянинг манзилли ва очиқлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллик кўрсатаётир. “Маҳалла” фонди туман бўлими саъй-ҳаракати билан ҳудудда истиқомат қилаётган 65 нафар кексанинг уй-жойи таъмирланди", – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Риштон туман бўлими раиси Саминжон Ниёзов.

Бундан ташқари, 50 нафар ёлғиз ва ёрдамга муҳтож кексаларга уй-рўзғор буюмлари ва совғалар берилди. “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда “Кексалар завқи” спорт мусобақаси ташкил этилди. 

Top