11:07 / 06.06.2015
1972

KOICA Ўзбекистонда 79 млн доллар миқдоридаги 24 лойиҳа бажарган

5 июнь куни Тошкентда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ваколатхонасининг Ўзбекистонда иш бошлаганига 20 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигига бағишланган симпозиум ўтказилди.

Ушбу тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, молия, савдо, сармоя, ёқилғи-энергетика, сайёҳлик, божхона, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш каби қатор соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов агентликнинг Ўзбекистондаги фаолиятига 20 йил тўлгани билан ўз табригини билдирди ва ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

 

Рустам Азимовнинг қайд этишича агентлик билан ҳамкорликда ўтган йигирма йил мобайнида соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хўжалиги, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика каби соҳаларда қарийб 78,95 миллион АҚШ доллари миқдорида 24 лойиҳа бажарилди.

 

Симпозиумда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг жорий йилнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқди. Мазкур ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид 60 ҳужжат имзолангани эслатиб ўтилди. 

 


Top