08:29 / 06.06.2015
2202

Покистон суди Малала Юсуфзaйга ҳужум қилганликда айбланган 8 кишини озод қилди

Покистон суди покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзайга ҳужум қилишда айбланган 10 кишидан 8 нафарини озод қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Полиция катта зобити Салим Хоннинг айтишича, айбланувчилар уларнинг ҳужум уюштиришга алоқадарликларини исботловчи далиллар етарлича бўлмагани сабабли озод этилган. Бироқ судда бу шахслар босқинчиликни режалаштиришда ёрдам берганларини тан олишган.

Апрель ойида Покистон суди 2012 йилда Юсуфзайга суиқасд қилишга алоқадар 10 нафар судланувчини умрбод озодликдан маҳрум қилгани маълум қилинганди.

Юсуфзайга суиқасд 2012 йилнинг октябрида содир этилган. Террорчилар Юсуфзай кетаётган мактаб автобусини ўққа тутишган. Оқибатда Юсуфзай бошидан ва бўйнидан яраланган. Ҳужум учун жавобгарликни “Тахрики-толибан Покистон» гуруҳи ўз зиммасига олган эди. Покистонда Юсуфзайга ҳужум Ғарб ҳамжамияти олдида уни қаҳрамон аёл сифатида гавдалантириш учун атайлаб уюштирилгани ҳақида гаплар ҳам тарқалган эди.

Top